Главная / Маданият / Бола саломатлигига тўсқинлик қилувчи 3 восита

Бола саломатлигига тўсқинлик қилувчи 3 восита

Бугун болалар дўконлари кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай бўлган моллар билан тўла. Лекин биз ҳаётимизни енгиллаштириш билан ўзимиз билмаган ҳолда фарзандларимизнинг ривожланишига тўсқинлик қиламиз. Ахир ҳамма ихтиролар ҳам фойдали бўлавермайди-ку. Баъзилари эса фақат маълум бир ёшгача фойда келтиради.

Бир ёшдан кейин резинка сўрғич ва шиша идишлар

Жажжи чақалоқ овқатлана олмагани учун унга шиша идиш зарур бўлади. Резинка сўрғичлар эса сўриш рефлексини қондиради ва уни тинчлантиради. Лекин бола бир ёшга тўлганидан кейин яхшиси уни бу нарсалардан воз кечишга ўргатиш лозим. Акс ҳолда доимий равишда сўриш тишлар шаклини бузади ва гўдакда тирноқ, қалам, ручкаларни тишлаш каби жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Юришга ўргатувчи аравачалар

Бундай аравачалардан фойдаланиш болалар шифокорлари томонидан умуман тавсия қилинмайди. Биринчидан, бу умуртқага катта оғирлик туширади. Бола ҳали мустақил равишда юра олмайдиган бўлса, демак унинг умуртқаси ҳали бунга тайёр эмас. Иккинчидан, бола аравача ичида мувозанатини сақлай олмасдан ўзини олдинга ташлайди, демак бу унга ҳақиқий юришни ўрганишга ёрдам бермас экан.

1,5 ёшдан кейин бир марталик тагликлар

Бир марталик тагликлар – бу жуда қулай, лекин сиз улардан қанча узоқроқ фойдалансангиз, тувакка ўргатиш жараёни шунча қийинроқ бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, тагликда иссиқ ва қуруқ, ва ҳатто, бола ўзининг “ишини” қилиб қўйса ҳам, бу унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди. Агар болани памперссиз иштончаларга ўтказсангиз, у намликнинг ёқимсиз ҳолатини ҳис қилади ва тувакка ўтиришга тезроқ ўрганади. Шунинг учун болани 18-20 ойликдан бошлаб бир марталик тагликлардан озод этиш зарур.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

privivka-detyam-ot-gepatita-v-3

Эмлаш календари

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 44 оилавий поликлиника маълумоти Эмаш (вакциналар) рўйхати ва амалга ошириш муддатлари. …