Главная / Сиёсат / Путин Самарқанд, Бухоро ва Хоразмга келади

Путин Самарқанд, Бухоро ва Хоразмга келади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинни Ўзбекистонга таклиф қилди. Ўзбекистон раҳбари учрашув якунида келгуси йилда Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига ташриф буюришга таклиф этган. Шу шаҳарлардан бирида келгуси йили Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари иштирокида йирик инвестицион форум ўтказилиши мумкин.

«Биз бугун ҳурматли Владимир Владимирович билан Россия ҳамда Ўзбекистонда бизнес-форумлар ташкил этишга келишиб олдик. Мен Владимир Владимировични кейинги йили Бухоро, Хоразм ва Самарқанд вилоятларига таклиф этаман, Ўзбекистонда йирик бизнес-форум ташкил қиламиз. Бизда гаплашиб оладиган гаплар бор», — деган Ўзбекистон раҳбари.

Россия президентининг матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг таклифи қабул қилингани ҳақида маълум қилган.

«Таклиф мамнуният билан қабул қилинди. Ташриф кунлари дипломатик каналлар орқали келишилади», – дейилган хабарда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4 апрель куни давлат ташрифи билан Москвага келган эди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишгани ҳақида хабар бергандик.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.