Главная / Иқтисодиёт / Алкоголь маҳсулотлари нархи 1 январдан қимматлашади

Алкоголь маҳсулотлари нархи 1 январдан қимматлашади

2017 йил 1 январдан Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг (пивадан ташқари) корхона белгилаган-улгуржи ва чакана энг паст нархлари ошади.

Янги нархлар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг биргаликдаги қарорида тасдиқланган, дея хабар бермоқда Norma.uz.

Ишлаб чиқарувчилар учун винонинг корхона белгилаган-улгуржи нархининг энг паст кўрсаткичи бир литри учун 4500 дан 5400 сўмгача (16,6%), энг арзон чакана қиймати 5400 дан 6500 сўмгача (16,9%) оширилди.

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг корхона белгилаган-улгуржи нархининг энг паст миқдори аввалги 10550 сўм ўрнига 12900 сўм (18,6%), чакана нарх эса — 12600 ўрнига 15500 сўм (18,7%) этиб белгиланди.

Конякнинг энг паст корхона белгилаган-улгуржи нархи 13900 ўрнига 17200 (19,2%), чакана нархлар эса 16700 ўрнига 20600 сўмга (+18,9%) кўтарилди.

Алкоголь маҳсулотларининг энг арзон нархлари алкоголь маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик мақсадида ўрнатилмоқда. Алкоголь маҳсулотларини бундан арзон баҳога сотиш тақиқланади.

Ишлаб чиқарувчи компаниялар ва чакана савдо корхоналарининг алкоголь маҳсулотларини белгиланган нархлардан арзонга сотиши жарима жазосига, айбдор шахслар эса жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.