Главная / Сиёсат / Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар масалалари қўмитаси раиси бўлди

Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар масалалари қўмитаси раиси бўлди

Олий Мажлиснинг 27 майдаги 10-ялпи йиғилишида Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Алишер Курманов илгари — 2015 йилдан — Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб Ботир Асадов сайланди. Ботир Асадов 2015 йилдан Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.