Главная / Технологиялар / Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматини кўрсатиш қоидалари янгиланмоқда
Рекламный код можно тут разместить.

Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматини кўрсатиш қоидалари янгиланмоқда

Маълумотлар узатиш тармоқлари, жумладан, интернет-хизматларини кўрсатиш қоидаларига долзарблик ва жорий қонунчиликка мослик нуқтаи назаридан ўзгартиришлар киритилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг ўзгаришлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди.

Амалдаги қоидалар 2004 йилда қабул қилинган эди. Ҳужжатдаги асосий ўзгаришлардан бири абонент ва хизматлар фойдаланувчиси тушунчаларининг ажратилгани бўлди. Телекоммуникация оператори ёки провайдери билан шартнома тузувчи телекоммуникация хизматлари фойдаланувчиси абонент деб ҳисобланади.

Қарор лойиҳасида оператор, провайдер ва абонент ўртасидаги шартнома ҳам ёзма, ҳам электрон шаклда тузилиши мумкинлигига аниқлик киритилди.

Оператор ва провайдерларга куну тун бепул ва пулли хизматларни кўрсатиш учун Ахборот-маълумотнома хизмати тизимига эга бўлиш мажбуриятини жорий этиш режалаштирилган.

Ҳужжат лойиҳасида абонент (мижоз ёки ташриф буюрувчи)га маълумотлар етказиш тармоқларидан бепул ёки пулли (лицензия асосида) фойдаланиш фақатгина фойдаланувчи шахси идентификация қилинган (телефон рақами ёки паспорт маълумотлари бўйича) ва фойдаланилаётган веб-ресурслар ҳисобга олинган шароитдагина маълумотлар уч ой давомида сақланган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳаққимизда

Check Also

3

Дарё.уз янгиликлари

ХХI аср – ахборот асри. Унда одамлар ахборот оқимида яшайди. Шуни инобатга олиб, биз лойиҳа …

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *