Главная / Спорт / 55 ёшли спортчи 12 соат тўхтовсиз турникда тортилди

55 ёшли спортчи 12 соат тўхтовсиз турникда тортилди

Россиянинг Красноярск вилоятидан бўлган 55 ёшли Николай Каклимов узоқ вақт турникда тортилиш бўйича 2 карра жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “Krassport.ru” сайти хабар тарқатди.
 
Спортчи турникда 12 соат тинмасдан тортилган. Маълумотларга кўра, Каклимов 6 соат ичида 3810 марта, 12 соат ичида 5825 марта тортилган.
 
25 декабрь куни 08:00 да бошланган синов шу куни кечки 20:00 да якунланди.
 
Николай Каклимов аввал ҳам бу борада рекорд ўрнатганди. Олдинги рекордга кўра, Каклимов 6 соатда 3455 марта, 12 соатда 4989 марта тортилган.
 
Турникда тортилиш бўйича рекорд жадвали бир йил ичида тез-тез ўзгартирилди. 2016 йилнинг 14 май санасида америкалик Андрей Шапиро 6 соат ичида 3515 марта, 12 соат ичида 5742 марта тортилган эди. Ундан кейин чехиялик Ян Карес яна рекордни янгилаган. У 6 соатда 3569 марта тортилган, аммо унинг рекорди расман тасдиқланмаган эди.
 
Ҳозирда Николай Каклимовнинг кўрсаткичи энг юқори натижа бўлиб, унинг рекорди қайд этилган видео “Гиннесс рекордлари” китоби таҳририятига юборилади. 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди