Главная / Технологиялар / Ўзбекистон э-ҳукумат рейтингида 20 поғона кўтарилди
Рекламный код можно тут разместить.

Ўзбекистон э-ҳукумат рейтингида 20 поғона кўтарилди

Ўзбекистон Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича дунё давлатлари рейтингида ўз ўрнини янада яхшилади. 30 июль куни эълон қилинган Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича БМТ таҳлили (United Nations E-Government Survey)да Ўзбекистон 20 поғона илгарилаб, 193 Давлат ичида 80- ўринни эгаллади.

Э-ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича таҳлил БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан ҳар икки йилда тайёрланади. Бу БМТга аъзо барча 193 Давлат э-ҳукуматларининг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи жаҳондаги ягона ҳисобот ҳисобланади. Жорий йилдаги таҳлиллар мавзуси — Барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлашда Электрон ҳукумат.

Ўзбекистон янги таҳлилда Электрон ҳукумат фаолияти сезиларли даражада яхшиланган дунёдаги ўн Давлат рўйхатидан жой олиб, Электрон ҳукумати ўртача ривожланган давлатлар гуруҳидан юқори индексли мамлакатлар гуруҳига жойлашди.

Ўзбекистон Электрон ҳукуматининг ривожланиш индекси (E-Government Development Index, EGDI) ўртача жаҳон индекси ҳисобланган 0.4922 дан юқорироқ бўлиб, 0.5434 ни ташкил этди. Рейтинг етакчиси Буюк Британияда мазкур индекс 0.9193, Осиё минтақаси етакчиси Жанубий Кореяда — 0.8915, Марказий Осиё етакчиси Қозоғистонда — 0.7250 ни ташкил этади.

Мазкур индекс уч субиндекслардан таркиб топади: онлайн хизматлар индекси, телекоммуникацион инфратузилмалар индекси ва инсон капитали индекси. Ўзбекистон учун улар мос равишда 0.6884 (ўртача жаҳон индекси — 0.4623), 0.2463 (0.3711) ва 0.6954 (0.6432)ни ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Электрон иштирок индекси (E-Participation Index, EPART)даги ўрнини 24 пунктга яхшилади ва 71- ўриндан 47- ўринга қадар кўтарилди. 0.6780 индекси билан Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди. Жаҳон етакчиси ҳисобланган Буюк Британияда э-иштирок индекси 1.000, минтақавий етакчи саналга Японияда — 0.9830 ни ташкил этди.

Электрон иштирок бўйича Ўзбекистон рейтингининг кўтарилишига Электрон маслаҳатлар кўрсаткичининг 18 дан 58 фоизга ошиши айниқса ижобий самара берди.

Газета.uz юзланган мутахассислар Ўзбекистон рейтингининг яхшиланганини 2013 йилда қабул қилинган 2020 йилга қадар Ўзбекистон Республикасининг Миллий Ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилаётгани билан боғлади.

Худди шу йили Ягона интерактив Давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ишга туширилди, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси қошида Электрон ҳукуматни ривожлантириш ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказлари ташкил этилди.

2015 йил февралида Давлат алоқа қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига айлантирилди ва ахборотлаштириш сиёсати соҳасидаги ваколатлар янада кенгайтирилди. Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири сифатида мамлакатда электрон ҳукуматни жорий юклатилди.

Ҳаққимизда

Check Also

dJBvE714721950206538_b

UZ доменлари сони 29 мингдан ошди

Йил бошидан буён UZ ҳудудидаги доменлар сони 3500 дан кўпроққа кўпайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *