Главная / Спорт / Жепаровнинг “Сепахон”и ғалаба қозонди, Ҳайдаров иштирок этмаган баҳсда эса “Аш-Шабаб” ютқазди

Жепаровнинг “Сепахон”и ғалаба қозонди, Ҳайдаров иштирок этмаган баҳсда эса “Аш-Шабаб” ютқазди

Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепадиган – БАА премьер-лигасида кеча 23-тур баҳсларига старт берилди.

Мазкур тур доирасида «Ал-Шабаб» сафарда чемпионат пешақадами бўлган «Ал-Жазира» майдонида меҳмон бўлди.

Лекин Азиз Ҳайдаров мазкур ўйин қайдномасига киритилмади. Хуллас, учрашув 3:0 ҳисобида «Ал-Жазира» фойдасига ҳал бўлди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Ал-Жазира» очколари сонини 59тага етказиб олиб пешқадаликни янада мустаҳкамлади.

Ҳайдаровнинг жамоаси эса 26 очко билан 8-поғонада бормоқда.

Айтиб ўтиш жоиз бу баҳсда «Ал-Шабаб» нафақат Ҳайдаров балки, бирорта ҳам легионер футболчисини ўйин қайдномасига киритмаган.

«Ал-Жазира»-«Ал-Шабаб»-3:0 (2:0)

Голлар: Али Мабҳут (3), Фарис Жума (9), Маҳмуд Қосим (69-авт.).

——————————————————-

Эрон

Эрон чемпионатида кеча 27-тур баҳсларига старт берилди.

Сервер Жепаров фаолият олиб бораётган «Сепахон» ўз майдонида «Фулад Гостареш»ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалабага эришди. Қувонарлиси, мазкур баҳсда терма жамоамиз етакчиси тўлиқ иштирок этди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Сепахон» очколари сонини 39тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

«Сепахон»-«Фулад Г.»1:0 (1:0)

Гол: Эҳсон Ҳожисафи (45).

Сепахон: Ли Оливейра, A. Ғуломи, Мусса Кулибали, Б. Халилзода, Сарлак, Расул Навидка, Эҳсон Ҳожисафи, Сервер Жепаров, Меҳрдод Муҳаммади (Жалол Али, 80), M. Ҳасанзода (Р. Мирзоий, 73) Ҳусайн Папи (Фарид Карими).

Азиз Ибрагимов ўйнаётган «Машинсози» бугун ўз майдонида чемпионат пешқадами «Персиполис»га қарши баҳс олиб боради.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди