Главная / Иқтисодиёт / Сирдарёда экскваторларни таъмирлаш заводи қурилади

Сирдарёда экскваторларни таъмирлаш заводи қурилади

Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳридаги «Ўзтемирйўлмаштаъмир» корхонаси вагон-ғилдирак устахоналари базасида экскваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи бунёд этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни шу ҳақдаги қарорни (PDF) имзолади.

Лойиҳани 2017−2018 йилларда амалга ошириш режалаштирилган. Бунда жорий йилнинг 1 апрелига қадар «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун киритиши лозим. 1 июлга қадар «Ўзбекистон темир йўллари”га қурилиш билан бир қаторда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилди.

Бунга қадар экскваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини Янгиерда қуриш режалаштирилган эди. Лойиҳанинг ҳисоб қиймати 29 млн АҚШ долларини ташкил этади. Завод «Ўзбекистон темир йўллари» маблағлари эвазига бунёд этилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

kBtpNt15059009202967_b

Ўзбекистон делегацияси АҚШдаги Кремний водийсида учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Кремний водийсида HP Tech Ventures, Cisco, Facebook ва бошқа компаниялар вакиллари билан учрашди.