Главная / Спорт / “Пахтакор” академиясининг халқаро турнирлардаги натижалари

“Пахтакор” академиясининг халқаро турнирлардаги натижалари

“Пахтакор” клубининг расмий сайти клуб академияси тарбияланувчилари халқаро турнирларда муваффақиятли иштироки ҳақида хабар бермоқда.

Сочида Валентин Бубукин хотирасига бағишланган мусобақада “Пахтакор” ҳозирча уч ўйинни ғалаба билан якунлади. 16-БЎСМ жамоаси эса икки дуранг ва бир мағлубиятни қайд этди.

3 апрель
“Интер” Сочи – “Пахтакор” – 0:5
16-БЎСМ – БЎСМ Ирбис Сочи – 1:2

4 апрель
“Пахтакор” – “Спарта” Лазаревские – 5:0
“Терек” – 16-БЎСМ – 3:3

5 апрель
“Мирас” Қозон – “Пахтакор” – 0:2
16-БЎСМ – “Спартак” Тошкент – 1:1

Краснодарда Сергей Вахрушев хотирасига бағишланган турнирнинг 3-турида 2001 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз Болгариянинг “Семтември” жамоасини 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳда пешқадамга айланишди. Ярим финалда Станислав Кудряшов шогирдлари эртага Москванинг “Чертаново” тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишади.

Брянскда 2005 йилда туғилган ёшларимиз “Danone” миллатлари кубоги саралаш босқичида муваффақиятли қатнашишди. Энди бу жамоамиз июнь ойи охирида Москвада бўладиган финал ўйинларида иштирок этишади, дея хабар беради “Пахтакор” жамоасининг расмий сайти.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди