Главная / Иқтисодиёт / Тимур Ишметов МБ раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Тимур Ишметов МБ раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Президентининг фармони билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Тимур Ишметов Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Бунга қадар раиснинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Саидкамол Ходжаев Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Раис ўринбосарлари Шохрух Шоахмедов ва Шерзод Хаджимуратов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда —Тошкент юридик университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда МБнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилди.

Аввалроқ Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раҳбарлигига тайинланди. У шу вақтгача Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.