Главная / Спорт / Бейл яна синди: Унга нима бўляпти ўзи?

Бейл яна синди: Унга нима бўляпти ўзи?

«Эндигина жароҳатидан фориғ бўлган Гарет Бэйлнинг яна сафдан чиқиши мумкинлигини ким ҳам ўйлабди дейсиз?». Бу аламли сўзлар журналист Ричард Мартиннинг твиттерида ёзиб қолдирилди. Мазкур битик остидаги изоҳларни мутолаа қилсангиз, Бэйл умуман жароҳатлардан қутулмайдиган омадсиз футболчидек тасаввур уйғотади. Рост-да, ахир дунёнинг собиқ энг қиммат футболчиси замонамизнинг энг муросасиз «Класико»сида бор-йўғи 38 дақиқага яраса, Зиданга алам қилади-да…

Оддийгина рақамлар

ESPN компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, Бэйл Мадриддаги тўрт мавсум давомида 17-бор жароҳатга йўлиқмоқда.

Жароҳатлар туфайли у «Реал»нинг 79та ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Муаммолардан кўз юмишнинг иложи йўқ. Ҳаттоки, сизнинг исмингиз Флорентино Перес бўлса ҳам.

17 жароҳат? Бу ахир, жуда кўп-ку!

Дарҳақиқат, сўнгги вақтларда Бэйл ва жароҳат бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайдиган тушунчаларга айланиб қолди. Лекин келинг, масалага ёндашишдан олдин тарихга бир назар солайлик.

«Атиги беш йил аввал «Тоттен-хэм»нинг захирадаги ҳимоячиси саналган Гарет Бэйл кеча «Реал»нинг афсонасига айланди», – деб ёзганди Daily Mirror мухбири Дейв Кидд ЧЛ-2014 финалидан кейин. Яхши биласиз, бу ўйинда Гарет мадридликларнинг ғалаба тўпини киритган. «Бэйлнинг «Реал»даги илк мавсуми ажо-йиб ўтмоқда. Албатта, ким учундир бу бошқача туюлиши ҳам мумкин, лекин Гарет қийинчиликларни бир зумда енгиб ўтмоқда», – деб ёзганди The Telegraph ходими Пол Хэйуорд. Агар ўша даврлар ёдингизда бўлса, Бэйл Полнинг фикри айтилишидан бир ойча муқаддам, Испания кубоги финалида Марк Бартрани ёш боладек лақиллатди ва бу билан британиялик журналистларнинг мақтанишларига йўл очиб берди. Зеро ҳақиқатан ҳам, «Сантьяго Бернабеу»даги 2013|2014 йиллар мавсуми Бэйл учун кўнгилдагидек ўтганди.

Аммо январь ойига келиб, Гаретнинг жароҳатларга мойиллиги борлиги барчага маълуб бўлиб қолди ва шу боис, испан матбуотида Бэйлни Жонатан Вудгейтга ўхшата бошлашди. Вудгейтнинг машҳурлигига сабаб шуки, у турли жароҳатлар ва кулгули фалокатлар туфайли «Реал» либосида бор-йўғи 14 марта майдонга тушган, холос. Табиийки, бу ўхшатишда маҳобат бироз кўпроқ, лекин Гарет мавсум давомида анча-мунча, яъни 17та ўйинни ўтказиб юборганди. Боз устига, бу вақтга келиб «Тоттенэм»дан ўта юқори нархда сотиб олинган вингернинг умуртқасида муаммолар борлиги барчага ошкор бўлиб қолганди.

Лекин нафсиламрини айтганда, 2014|2015 йиллар мавсуми – Испаниядаги биринчи йил Бэйл учун ёмон ўтмади. У 48 ўйинда 4200 дақиқа ҳаракат қилди. Ўтган мавсумда эса кўрсаткич икки баробар пасайиб кетди. Жорий мавсумда эса ҳолат қандай эканини барча яхши билади…

Бизнингча, Бэйл фаолиятидаги энг ёқимсиз жароҳатларни яқинда орттириб олди. Дейлик, «Спортинг» (Хихон, январь-2016)га қарши ўйин чоғида унинг сон мушаклари узилди. Лиссабоннинг шу номдаги клубига қарши баҳсда эса (ноябрь-2016) болдир пайларидаги чўзилиш сабаб уч ой ҳавога кетди.

Хуллас, Бэйлнинг асосий муаммолари қуйидагилар: сон ва болдир мушаклари, бел, оёқ кафти ва пайлар.

Бэйл доим шунақамиди?

ДАВОМИ

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди