Главная / Сиёсат / Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон делегациясини қабул қилди
Рекламный код можно тут разместить.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон делегациясини қабул қилди

9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Халил Карзай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича , суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида вазирлар ўринбосарлари даражасида Ўзбекистон-Афғонистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувлар давомида ҳурмат, ўзаро манфаатдорлик ва қизиқишларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек халқаро ва минтақавий долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ҳаққимизда

Check Also

2p4Bdz14317022957823_b

Ўзбекистон ўз ҳарбий саноат мажмуасини бунёд этади

Президент Қуролли Кучларни қайта таъминлаш ва ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш зарурлигини маълум қилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *