Главная / Жамият / Наманган судлари аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот олиб бормоқда

Наманган судлари аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот олиб бормоқда

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят, туман, шаҳар судлари судьялари томонидан жиноятчиликни олдини олиш, янги қонунларни аҳолига тушунтириш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун берилган имкониятларни жамоатчиликка етказиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш йўлга қўйилган.

2017 йил биринчи чорагида 47 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали, шундан 8 маротаба телевидениеда, 14 маротаба радиода, 25 маротаба газеталарда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган. Аҳоли ўртасида, корхона, ташкилотларда ва ўқув муассасаларида маърузалар қилиш, давра суҳбатлари ва семинар машғулотлари ўтказиш билан 100 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Жиноят ишларини судда кўриш жараёнида аниқланган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни тегишли давлат органларидан, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ва мансабдор шахслардан талаб қилиш борасида вилоят, туман, шаҳар судларида кўриб якунланган жиноят ишлари бўйича 254 та хусусий ажримлар чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш учун юборилган.

Вилоят судлари томонидан шу йилнинг биринчи чорагида жами 8365 та жиноят ва маъмурий ишлар кўрилган бўлса, шундан 1562 та жиноят ва маъмурий ишлар сайёр судларда кўриб тамомланган.

Апрель ойининг ҳозирги куни қадарли судьялар томонидан шаҳар ва қишлоқ жойларидаги маҳалаларда, корхона ва ташкилотларда ҳамда ўқув муассасаларида 153 маротаба сухбатлар ўтказилиб, марузалар қилинди ва суд-ҳуқуқ сохасидаги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий билимни оширишга мўлжалланган буклетлар тайёрлаб тарқатилди.

Судлар томонидан аҳоли ўртасида бундай тарғибот ва ташвиқот ишларнинг ўтказилишидан асосий мақсад ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим шарти бўлган фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга эришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиниши кафолатларини таъминлаш, сансалорлигини олдини олишга, шунингдек, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида