Главная / Спорт / Олий лига, 2-тур. “Локомотив” “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Олий лига, 2-тур. “Локомотив” “Сўғдиёна”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Олий лиганинг 2-тури доирасида “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашуви ниҳоясига етди. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони биринчи бўлимда жиззахликларнинг жиддий қаршилига учради. Учрашувнинг биринчи қисмида ҳисоб очилмади.

Учрашувнинг 70-дақиқасига келиб, темирйўлчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди – Марат Бикмаев пенальтини аниқ бажарди.

Учрашув асосий вақти тугашига 7 дақиқа қолганида “Локо” иккинчи голини киритди. Гол муаллифи Тимур Кападзе. Бир дақиқа ўтар ўтмас Жалолиддин Машарипов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 3:0.

“Локомотив” ушбу ғалабадан сўнг очколар сонини 6тага етказди ва чемпионат пешқадамларидан бирига айланди.

Олий лига, 2-тур
“Локомотив” – “Сўғдиёна” – 3:0 (0:0)
Голлар: Бикмаев (70-пен), Кападзе (83), Машарипов (84)
Локомотив“: Нестеров, Йўлдошев, Махарадзе, Муҳаммадиев, Тўхтахўжаев, Мустафоев, Кападзе, Абдуллаев, Машарипов, Мирзаев, Бикмаев
Сўғдиёна“: Каримов, Қулматов, Исроилов, Орифов, Мамадалиев, Рашидов, Маҳмулов, Аъзамов, Абдуллаев, Тошпўлатов, Эминов.

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди