Главная / Жаҳон / Видеолар / АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 530 нафарга етди
Рекламный код можно тут разместить.

АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 530 нафарга етди

Айни пайтда АҚШда 530 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда, дейилади Open Doors («Очиқ эшиклар») Халқаро таълим институтининг 2016 йилги ҳисоботида.

Американинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги ўзбекистонлик талабаларнинг 50 фоизи биринчи навбатда бакалавр даражасида таҳсил олади. Жорий ўқув йилидаги 35 фоиз талабалар магистратурада ўқийди. 10 фоизи ўзлари танлаган амалий тренингларда қатнашса, 5 фоизи факультатив даражага эга бўлмаган инглиз тили ёки қисқа муддатли таълимни эгаллашмоқда.

Ҳисоботга кўра, АҚШ коллежлари ва университетларидаги хорижий талабаларнинг жами сони ўтган йилгига қараганда 7 фоизга ортиб, илк бор рекорд даражадаги 1,044 миллион нафарга етди ва умумий талабаларнинг 5 фоизини ташкил этди.

АҚШ таҳсил учун бутун дунёдан жами бўлиб 4,5 миллиондан зиёд ёшларни қабул қилади. Хитой АҚШдаги хорижлик талабалар мансуб бўлган энг етакчи мамлакат сифатидаги ўрнини сақлаб қолди. Улар сони жорий йилда 8 фоизга ортиб, жами 328,5 минг нафарга етди. Ҳиндистонлик талабалар сони эса 25 фоизга кўпайиб, 165,9 минг нафарни ташкил этди. АҚШ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар умумий миқдорида Хитой ва Ҳиндистон улуши 47 фоизга етган.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Ҳикоя ўзбекча

ҲИКОЯ Бир куни Аҳмад боғдаги ўтларни кесишда отасига ёрдам бераётган эди. – Ўғлим, илтимос сув …

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *