Главная / Спорт / АПЛ. Челси Манчестер Ситига мавсумдаги илк мағлубиятни тортиқ қилди

АПЛ. Челси Манчестер Ситига мавсумдаги илк мағлубиятни тортиқ қилди

Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди. Мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган “Манчестер Сити” клуби Лондонда “Челси” меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Мухлислар 90 дақиқа давомида Сарри ва Гвардиоланинг тактик ўйинига гувоҳ бўлишди. “Шаҳарликлар” тўпни назорат қилишгани билан вазиятни кескинлаштиришга кўп ҳам шошилишмади. Бироқ ўйиннинг 32 ва 33-дақиқаларида меҳмонлар иккита қулай имкониятни юзага келтиришди. Ҳар сафар Аспиликуэта Лерой Саненинг қулай вазиятдан йўллаган зарбаларига йўлига ғов бўлишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим тугаш арафасида мезбонлар ўзларининг ўйиндаги илк хавфли вазиятларини яратишди ва ҳисобни очишди. Азар икки ҳимоячи орасидан аниқ узатма билан Кантени зарбавор вазиятга чиқарди. Нголонинг кучли зарбасини Эдерсон қайтара олмади.

Иккинчи бўлим бошида ҳар иккала жамоа бир мартадан хавфли жарима зарбасини амалга оширишди. Виллиан ва Уокернинг зарбаларини дарвозабонлар қайтаришга муваффақ бўлишди. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида “Челси” футболчилари илк бурчак тўпини қўлга киритишди ва ундан самарали фойдаланишди. Азар томонидан етказилган узатмани Давид Луиз бош билан олис юқори бурчакка жойлаб қўйди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Габриел Жезус ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Унинг 16 метрлардан йўллаган зарбасини Кепа Аррисабалага ажойиб сэйв билан қайтариб қолди.

Шундай қилиб, “Манчестер Сити” мавсумда биринчи марта мағлубиятга учради ҳамда АПЛ жадвалида 2-ўринга тушиб қолди.

АПЛ, 16-тур
Челси – Манчестер Сити 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Канте, 2:0 – 78 Давид Луиз.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар (Жиру, 90), Канте, Педро, Ковачич (Баркли, 65), Виллиан (Лофтус-Чик, 75), Жоржиньо.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Делф, Марез (Фоден, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Сильва (Гюндоган, 68), Сане (Габриэл Жезус, 53), Фернандиньо.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (63), Педро (80).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди