Главная / Спорт / АПЛ. Ливерпуль сафарда ишончли ғалабага эришди

АПЛ. Ливерпуль сафарда ишончли ғалабага эришди

Англия чемпионати 27-тури доирасидаги бугунга белгиланган баҳслар ўз поёнига етди.


Сўнгги учрашув «Сент-Мэрис» стадионида кечди ва унда «Ливерпуль» «Саутгемптон» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ғалабага эришди.

6-дақиқада Салоҳнинг узатмасидан сўнг Фирмино ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада аксинча, Фирмино узатмани амалга оширди ва Салоҳ ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

Мазкур ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди ва «Ливерпуль» ўз ҳисобига навбатдаги очколарни қўшиб қўйди.

Саутгемптон – Ливерпуль 0:2 (0:2)

11 февраль, «Сент-Мэрис»

Голлар: 0:1 – 6 Фирмино, 0:2 – 42 Салах.

Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Бертран, Соареш, Худт, Ромеу (Дэвис, 80), Лемина (Буфаль, 57), Хейбьерг, Уорд-Проуз (Лонг, 71), Тадич, Каррильо.

Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино (Лаллана, 79), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 60), Салах (Ловрен, 89), Вейналдум, Мане, Джан.

Огоҳлантиришлар: Матип (37), Джан (47), Ромеу (62).

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди