Главная / Спорт / Андрей Фёдоров Локомотив бош мураббийлигига қайтди

Андрей Фёдоров Локомотив бош мураббийлигига қайтди

«Локомотив» ПФК раҳбарияти “темирйўлчилар”га яхши таниш бўлган Андрей Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади. Маълумки, ушбу мавсум якунига этгач Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Хитой клубидан тушган таклиф туфайли «Локомотив»ни тарк этишди.

Бу орада клуб раҳбарияти бир нечта мураббийлар билан музокара олиб бориб якунда Андрей Фёдоров вариантига тўхталди. Тошкентликлар 2019 йилги футбол мавсумини айнан Андрей Виталевич қўл остида бошлаб дастлаб Ўзбекистон Суперкубогида ғолибликни қўлга киритишди, шунингдек, Осиё чемпионлар лигасидаги гуруҳ ўйинларини тўлиқ Фёдоров қўл остида ўтказишди.

«Локомотив» Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Динамо” билан ўйинда мағлубиятга учрагач, Фёдоров истеъфога чиқарилганди. Бундан буён “Локо”ни яна Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андрей Фёдоров бошқаради. Андрей Витальевичга ёрдам берадиган мураббийлар штаби клуб томонидан расман эълон қилинади.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди