Главная / Жамият / БМТ Олий комиссари Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди

БМТ Олий комиссари Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад Ал Ҳусейн БМТнинг Ўзбекистондаги собиқ ходими Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди, дея хабар қилинди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси пресс-релизида.


БМТТД ва Европа иттифоқининг ҳамкорликдаги дастурларининг мамлакатдаги раҳбари, муқаддам Мудофаа вазирлигида ишлаган Эркин Мусаев 11 йил давомида ҳибсда сақлаб келинаётган эди. У минтақавий семинарда иштирок этиш учун учиб кетмоқчи бўлганида Тошкент аэропортида ҳибсга олиниб, учта алоҳида айблов бўйича 2006 ва 2007 йилларда мос равишда 15,6 ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

2008 йилда БМТнинг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи сифатида танилган мустақил «Махсус процедураси» Эркин Мусаев адолатли ҳукм қилинмаганлигини ҳамда унинг ушланиши ўзбошимчалик эканлигини эълон қилган. Кейинчалик унинг иши билан БМТнинг бошқа тузилмалари, шу жумладан БМТнинг бошқа махсус протседуралари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича уч Олий комиссари шуғулланишган.

Хабар қилинишича, Зейд Раад Ал Ҳусейн май ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган вақтидаги Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувида Эркин Мусаевни озод қилиш масаласи муҳокама қилинган.

«Жаноб Мусаев ўз умрининг 11 йилидан маҳрум бўлган, буни ҳеч қачон унга қайтариб беришнинг иложи йўқ, — деди Зейд Раад Ал Ҳусейн. — Шунга қарамасдан, энди у ниҳоят озод инсон ва бу Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти даврида яққол ўзгаришлар содир бўлаётганлигининг яна бир далилидир. Мен Ўзбекистон Республикаси раҳбариятини қолган барча сиёсий маҳбусларни имкони борича тезроқ озод этиб, ўзгаришларнинг мазкур муайян соҳасини мустаҳкамлашга қатъий суратда чақираман».

Эркин Мусаевнинг озод қилинишини Human Rights Watch ва Amnesty International каби халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ҳам ижобий қарши олган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

511de803-e31a-410b-bff7-d0fb71dae7b5_cx46_cy14_cw54_w650_r1_s

Ёши 70 га тўлган Абдулазиз Комилов орден билан мукофотланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Фидокорона хизматлари учун” …