Главная / Жамият / Бош вазир ТДЮУ имтиҳонига ташриф буюрди (фото, видео)

Бош вазир ТДЮУ имтиҳонига ташриф буюрди (фото, видео)

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сешанба куни Тошкент ҳудудида биринчи марта давлат юридик университетининг кириш тест имтиҳонлари ўтказилаётган «Ўзэкспомарказ» павильонларига ташриф буюрди.


«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, ҳукумат раҳбарига Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов, ТДЮУ ректори Есемурат Каньязов ва бошқа вазирлик ва идора вакиллари ҳамроҳ бўлган.

Бош вазир учта павильонни кўздан кечириб, имтиҳон топширишнинг янгича жараёни билан танишди. Павильонларга 75 та кузатув камераси ўрнатилган бўлиб, имтиҳон жараёни жонли эфирда трансляция қилинди.

Абдулла Арипов абитуриентлардан бирининг шаффоф микроқулоқчин орқали қўнғироқларни қабул қилиш имконини берувчи қўлбола қурилма ёрдамида тест топшириш қоидаларини бузмоқчи бўлганига гувоҳ бўлди. Унинг механизмини ўрганган бош вазир: «Юридик университетда нима қиласан, ТАТУга бормайсанми», дея ҳазил қилди.

Видео

Фото

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида