Главная / Сиёсат / Бундай комбинат билан Олмалиқ энг чиройли шаҳар бўлиши керак

Бундай комбинат билан Олмалиқ энг чиройли шаҳар бўлиши керак

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг иккинчи босқичи бошлангани муносабати билан корхонага тегишли янги конга тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Маросимда давлат раҳбари баландпарвоз сўзларни четга суриб, унинг ўрнига Олмалиқ аҳолиси муаммолари ва уларнинг орзу-умидлари тўғрисида қалбдан суҳбатлашиб олишни таклиф қилди, дея хабар берди «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастури.


«Агар иқтисодиёт ривожланса, нархлар арзон бўлади, биз эса фуқаролар муаммоларига кўз юмишда давом этаяпмиз. Бизнинг болалар қандай шароитда вояга етмоқда, қандай болалар боғчалари ва мактабларга қатнамоқда, соғлиқни сақлаш муассасалари қандай шароитда, қани оилавий дам олиш учун истироҳат боғлари, нима учун уйлар таъмирсиз, йўллар ўйдим-чуқур? — дея Президент сўзларидан иқтибос келтирди ахборот дастури. — Албатта, уларни 30 йил аввалги билан солиштириб бўлмайди. Олмалиқ ўзгарди, бироқ бугун энди ҳаётга, меҳнатга бўлган талаблар бошқача».

«Шундай комбинатга эга бўлган Олмалиқ шаҳри, албатта, одамлар бу ерда яшаши учун, бу ерга келиш учун навбатларда туриши учун энг чиройли, энг оммабоп, энг арзон, энг қулай шаҳар бўлиши керак эди, — деди Шавкат Мирзиёев. — Афсуски ундай эмас. Турар-жойлар эски, ҳеч қандай шароит йўқ, сув йўқ, бирорта намунали шифохона йўқ… Яхшироқ болалар касалхонаси, шундай мусиқа маркази, шундай замонавий боғ [қуриш] мумкин эди».

«Четдан Ўзбекистон, Олмалиқ, завод, комбинат учун ҳеч ким ҳеч нарса қилмайди. Ҳеч ким дарахт ўтқазмайди», — дея давом этди мамлакат раҳбари. У биринчи навбатда ҳаётга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, ишни қўлга олиш ва вазиятни ўзгартириш зарурлигини таъкидлади.

«Олмалиқда икки марта яхшироқ яшаш мумкин. Бугун яшаш керак, эртага, бу — келажак, одамлар эса бугунни хоҳламоқда. Болаларни яхши кутубхона, яхши истироҳат боғи, яхши дўконга етаклаб олиб бориш учун. Халққа ёрдам бериш керак. Уйида чакка ўтмаслиги учун, ертўла қуруқ бўлиши учун, том бўлиши керак, мактабда энг оддий нарсалар бўлиши керак, шифохона шифохонадай бўлиши керак, бугун бизда бўлганидай эмас…».

«Бугун шундай қарор қилдим, — дея сўзини давом эттирди Президент. — Оддий ўқитувчи, оддий чилангар, комбинат ишчилари учун ўнта етти қаватли уй қурилади. Ўнтадан бештасини бир йил ичида меткомбинат учун қуришни хоҳлаймиз… Бир йилдан кейин бу ерга келаман, сизга ваъда бераман».

У мутасадди шахсларга, бош вазир, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга шаҳардаги болалар боғчаларидан бирини таъмирлашни ташкил этишни топширди. Бу кейинги ишлар учун намуна бўлиши керак. Қолган 14 та мактабгача таълим муассасаси ОКМК томонидан реконструкция қилиниб, жиҳозланади. Унинг раҳбари Александр Фармоновга «ишга ёндашувни кўриб чиқиш», бир йил, икки йилга эмас, балки 10−20 йил учун режа тузиш таклиф қилинди.

ОКМК раҳбари шу кундан эътиборан шаҳарнинг фахрий ҳокими ҳисобланади. Бу лавозим эмас, бироқ жавобгарликдир, дея таъкидлади Президент. Александр Фармонов амалдаги ҳоким ва бошқа мутасадди шахсларга шаҳарни ривожлантириш ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда ёрдамлашади.

Ҳаққимизда

Check Also

dnmnCL15034007899305_b

Президент ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини кенгайтирди

Facebook, Twitter, Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида Президент аккаунтлари фаолият кўрсатмоқда Telegram-канал ҳам мавжуд.