Главная / Иқтисодиёт / Деҳлида Ўзтрейд савдо уйи очилди

Деҳлида Ўзтрейд савдо уйи очилди

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги (ТСВ) қошидаги «Ўзтрейд» компанияси экспорт етказмалари ҳажмини ошириш ва Ҳиндистон бозоридаги позицияни мустаҳкамлаш учун Деҳлида савдо уйини очди. Бу ҳақда ТСВ «Газета.uz”га хабар қилди. Савдо уйи базасида ўзбек ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг доимий фаолият кўрсатувчи шоуруми бўлади.


22 август куни Деҳлида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон бизнес-форумида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро маҳсулотлар етказиб бериш тизимларини такомиллаштириш асосий мавзулардан бўлди. Тадбир «Ҳиндистон-МДҲ» Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистон бизнес доиралари билан ўзбек маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш тўғрисида музокаралар олиб борди.

Ташриф якунлари бўйича «Ўзтрейд» компанияси Ўзбекистондан дуккакли донлар, қизилмия илдизи, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 30 млн долларлик шартномаларни имзолади. Маъҳсулотлар сентябрдан бошлаб етказиб берилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8mr9db15159965791790_b

Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсата олмайди

Жисмоний шахслар 2018 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб такси хизматларини кўрсата олмайди.