Главная / Спорт / ЕЧЛ. F гуруҳи. Барселона Боруссияни плей-оффга олиб чиқди

ЕЧЛ. F гуруҳи. Барселона Боруссияни плей-оффга олиб чиқди

Европа чемпионлар лигасининг «F» гуруҳида сўнгги тур ўйинлари якунига етди. “Интер” ўз уйида ярим асосий таркиб билан майдонга тушган “Барселона”ни нафақат мағлуб эта олмади, балки мағлубиятга ҳам учради.

Учрашув бошида Лукаку яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. Каталонияликлар эса тўп назоратини ўз томонларига олиб, биринчи бўлим ўртасида ҳисобни очишди. Гризманн-Видал-Перес комбинациясидан кейин Карлес яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Бўлим сўнгида Ромелу Лукаку жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Ғалаба “нерадзурри”га кўпроқ керак бўлса-да, улар иккинчи бўлимда ғалаба мос ўйин намойиш қилишмади. Аксинча, ўйин сўнгида захирадан майдонга тушган Ансу Фати 17 метрлардан унчалик кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Параллел кечган ўйинда Дортмунднинг “Боруссия”си ўз уйида “Славия”ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. “Интер” эса ўз юришини Европа лигасида давом эттирадиган бўлди.

Европа чемпионлар лигаси,
“F” гуруҳи, 6-тур
Интер Италия – Барселона Испания 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 23 Карлес Перес, 1:1 – 44 Лукаку, 1:2 – 86 Фати.
Интер – Ханданович, Бираги (Лазаро, 69), Годин, де Врей, Д`Амброзио (Политано, 75), Весино, Брозович, Валеро (Эспозито, 77), Шкриньяр, Мартинес, Лукаку.
Барселона – Нето, Ваге, Тодибо, Лангле, Фирпо, Аленья, Ракитич (де Йонг, 63), Карлес Перес (Фати, 85), Видаль, Умтити, Гризманн (Суарес, 62).
Огоҳлантиришлар: Лангле (35), Валеро (45), Фирпо (49), де Врей (88), Годин (90).

Боруссия Д Германия – Славия Чехия 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Санчо, 1:1 – 43 Соучек, 2:1 – 61 Брандт.
Боруссия Д – Бюрки, Загаду, Хуммельс, Аканджи, Хакими (Балерди, 83), Азар (Пишчек, 83), Вайгль, Ройс, Санчо (Дауд, 87), Брандт, Геррейру.
Славия – Коларж, Кудела, Боржил, Цоуфал, Станчу, Такач (Гушбауэр, 83), Соучек, Шевчик, Масопуст (Траоре, 72), Шкода (Юсуф, 65), Олайинка.
Огоҳлантиришлар: Брандт (38), Боржил (42), Загаду (49), Вайгль (66), Цоуфал (82).
Четлатиш: Вайгль (77).


Жамоа Ўйин  Ғ   Д  Мағ    Т – Н   Очко
1 Барселона 6 4 2 0 9-4 14
2 Боруссия Д 6 3 1 2 8-8 10
3 Интер 6 2 1 3 10-9 7
4 Славия 6 0 2 4 4-10 2
Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди