Главная / Жамият / Ёлғиз кексаларнинг уйларидан мол-мулкларни ўғирлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Ёлғиз кексаларнинг уйларидан мол-мулкларни ўғирлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Тошкент ИИББ Ёлғиз кексаларнинг уйларидан мол-мулкларни ўғирлашда гумон қилинган 1965 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Ғафуржон Тошев қўлга олганини хабар қилди.


«Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида номаълум шахс, ёлғиз яшовчи кекса ёшдаги фуқароларнинг хонадонига келиб, уларга ўзини янги қўшниси ёки лифт устаси сифатида таништириб, уй телефони орқали қўнғироқ қилиб олиш, ҳожатхонага кириб чиқиш ҳамда шу каби бошқа баҳоналар билан киришга эришиб, пиёз тўғраб беришни сўраб чалғитган ҳолда, хонадонлардан турли миқдордаги нақд пуллар ва моддий қимматликларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган», — дейилади хабарда.

Қайд қилинган жиноятларни фош қилиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг тизимларида хизмат олиб борувчи барча шахсий таркиб эътибори мазкур жиноятларга қаратилган ҳолда, шаҳар миқёсида кенг қамровли тезкор қидирув чора-тадбирлари ўтказилди. Жумладан, маҳалла ва мавзеларда аҳоли билан суриштирув ва огоҳлантириш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тошкент ИИББ шаҳар аҳолисига мурожаат қилиб, кекса ёшдаги фуқароларга нисбатан шу турдаги жиноятлар содир қилинганлик эҳтимоли мавжудлиги сабабли қўни-қўшни, қариндош ҳамда бошқа шахсларга қўлга олинган шахснинг фотосуратини кўрсатиш, уларга нисбатан шу турдаги жиноятлар содир этилгани аниқланган тақдирда «102» рақамига қўнғироқ қилиш ёки яқин атрофдаги ички ишлар бўлимларига мурожаат этишни сўради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

peTUZl15081307145232_b

Ёшлар иттифоқи ходимлари пойтахтда прописка олишлари мумкин

Ёшлар иттифоқи ходимлари ишлаш даврида Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин.