Главная / Жамият / Эски жўва эрталабки бозори вақтинча кўчирилади

Эски жўва эрталабки бозори вақтинча кўчирилади

Пойтахтнинг «Эски жўва» деҳқон бозоридаги мева ва сабзавотлар улгуржи савдоси майдончаси Зарқайнар кўчасидан «Чорсу» метро бекатига кириш қисмининг ўнг тарафидаги бўш ҳудудга вақтинча кўчириб ўтказишга қарор қилинди. Тошкент ҳокими шу ҳақдаги фармойишни имзолади, деб хабар қилди шаҳар маъмурияти қошидаги Савдо департаменти «Газета.uz”га.


Ҳозирда тонгги бозор Сақичмон кўчасидан кириш қисмида жойлашган. Фермер ва деҳқонлар бу ерга ўз мева-сабзавот маҳсулотларини олиб келиб, эрталабки вақтларда арзон нархларга сотади.

Катталаштириш учун расм устига босинг. Манба: Савдо департаменти.

Вақтинчалик кўчириш тўғрисидаги қарор ҳосил мавсуми бошланиб, бозорга мева ва сабзавот маҳсулотларини келтириш ҳажмлари сезиларли ошгани муносабати билан қабул қилинди.

«Сабзавот сотувчилар тонгги вақтларда автоуловлардан бозор автотураргоҳи ва бошқа ён атрофдаги кўчаларда маҳсулотларини сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, сабзавотлар автотураргоҳ майдонида тонг саҳарда юк ва енгил автомашиналар ҳамда ердан улгуржи савдо қилинмоқда. Кўп ҳолларда сабзавотлар ортилган автоуловлар жой етмаганидан кўчанинг йўл қатнов қисмига чиқиб савдо қилиши натижасида аҳоли ва автотранспорт воситаларига ноқулайликлар туғдириб, тирбандлик ҳолатлари юзага келмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Мазкур вақтинчалик чора пишиқчилик мавсуми ўтгунча яъни 15 ноябрга қадар амал қилади. Тонгги савдолар мазкур ҳудудда тонгги соат 4−00 дан 11−00 гача давом этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

u75Ezp15059984899610_b

Қор қоплони яшайдиган ҳудудларни сақлаш бўйича лойиҳа ишга тушди

2017−2022 йилларда Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғларининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмида қор қоплони ландшафтларини сақлаш бўйича лойиҳа ишга тушди.