Главная / Жамият / Фарҳод Розиев Ўзбектелеком бош директори этиб тайинланди

Фарҳод Розиев Ўзбектелеком бош директори этиб тайинланди

Фарҳод Розиев «Ўзбектелеком» бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шанба куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедходжаев эълон қилди, дея хабар берди компания сайти.


У мазкур лавозимга компанияни 2017 йил мартидан буён бошқариб келаётган Шуҳрат Қодиров ўрнига тайинланди. Янги бош директорни таништирар экан, вазир Шуҳрат Қодировга миннатдорчилик билдириб, компания олдида бошланган ислоҳотларни давом эттириш ва жорий тараққиёт суръатини сақлаб қолиш вазифаси турганини таъкидлаб ўтди.

Фарҳод Розиев (1979 йилда туғилган) Жаҳон дипломатияси ва иқтисодиёти университетини тамомлаган. Sarkor Telecom компаниясида менежерликдан бош директорликкача йўлни босиб ўтган. 2007 йилдан Winncom Technologies Corp компаниясида Марказий Осиё ва Украинада бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директор лавозимида фаолият кўрсатган.

2011−2012 йилларда «Ўзбектелеком» компаниясида Uzonline лойиҳаси раҳбари ва Uzmobile филиал директори лавозимларида ишлаган.

Шуҳрат Қодировнинг қайси лавозимга тайинлангани тўғрисида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида