Главные новости
Главная / Спорт / Футбол: Пахтакор австралиялик Ростин Гриффитс билан шартнома имзолади

Футбол: Пахтакор австралиялик Ростин Гриффитс билан шартнома имзолади

«Пахтакор» футбол клуби Австралиянинг «Перт Глори» жамоаси ярим ҳимоячи Ростин Гриффитс билан шартнома имзолади. Ўйинчи билан шартнома 2018 йил сўнгига қадар тузилди, у 80-рақам остида ўйнайди, дея хабар қилди жамоа матбуот хизмати.


«Биз ҳар доим энг яхши жамоа бўлишни хоҳлаганмиз, шунинг учун таркибни кучайтираяпмиз. Ростин Англия, Голландия, Австралия ва Хитойда ўйнаган, у ёшларимиз билан ўз тажрибаларини ўртоқлашади. Ростиннинг жамоамиз учун фойдали ўйинчи бўлишига ишонамиз», — деди клуб бош директори Дмитрий Адисман.

«Пахтакор”га июндан бош мураббийлик қилиб келаётган Шота Арвеладзе Гриффитнинг келиши трансфер ойнасида энг сўнггиси бўлишини таъкидлади. «Гриффитс — жуда тажрибали футболчи, унинг ўтиши иккинчи даврада биз учун энг сўнггиси бўлди. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, бироқ замонавий футболда ҳимоя ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Жамоада мувозанат бўлиши керак, фақатгина шунда мақсадга эришиш мумкин. Клубда барча, президентдан тортиб ҳар бир ходимгача суперклуб яратиш устида ишламоқда», — деди у.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

balotelli7

Ницца президенти Балотелли қачон жамоани тарк этишини айтди

Франциянинг Ницца клуби президенти  Жан-Пьер Ривьер Марио футболчи Марио Балотелли жамоани тарк этиши мумкинлигини маълум қилди