Главная / Иқтисодиёт / Германия компанияси билан Termiz city қурилиши бўйича меморандум имзоланди

Германия компанияси билан Termiz city қурилиши бўйича меморандум имзоланди


27 октябрь куни Термизда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳамда Германиянинг Латвияда жойлашган «KEMA International Devolopment Ltd» компанияси вакили Нормунд Калненьш ўртасида Termiz city мажмуасини бунёд этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Facebook-саҳифасида хабар қилинди.

Унга кўра, замонавий комплексни шаҳарнинг учта ҳудудида қуриш режалаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг январь ойидан Беруний ва Истиқлол кўчалари туташган 4,2 гектар бўш ер майдонида 1-ҳудуд қурилиш ишлари бошланади. Бу ерда бизнес марказ, меҳмонхона, 2 та 18 қаватли, 1 та 22 қаватли уй, ресторан ва бошқа объектларни бунёд этиш кўзда тутилган бўлиб, бу ишлар учун бош пудратчи — «KEMA International Devolopment Ltd» компанияси дастлаб 240 миллион доллар миқдорида сармоя киритади.

Бундан ташқари, германиялик ҳамкорлар билан бир
вақтнинг ўзида Шеробод туманида қиймати 400 миллион доллар бўлган, йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги заводни бунёд этиш ҳам
режалаштирилмоқда.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.