Главная / Сиёсат / Ҳиндистон Бобур қўлёзмаси нусхасини Ўзбекистонга тақдим этди

Ҳиндистон Бобур қўлёзмаси нусхасини Ўзбекистонга тақдим этди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21 август куни Деҳлидаги Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.


Ҳозирги кунда музейда 200 мингдан ортиқ ҳинд ва хориж санъати намуналари сақланади. Меҳмонлар Марказий Осиё буюмларига бағишланган ва минтақанинг Ҳиндистон билан боғловчи кўп асрлик ва самарали алоқалари ҳақида гувоҳлик берувчи махсус галерея билан таништирилди.

Давлат раҳбарининг ўзбек халқининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга қайтариш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида Ўзбекистон Элчихонаси Ҳиндистон томони билан Миллий музейда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган «Девони Бобур» қўлёзмасининг ва 1640 йилда чизилган «Шахзода Дори Шикоҳнинг тўй маросими» миниатюрасининг нусхаларини Ўзбекистон томонига расман топшириш масаласини келишиб олди.

Экспозиция билан танишиб чиқилгач, Ҳиндистон Миллий музейи Бош директори Будҳа Рашми Мани Ўзбекистон делегациясига юқорида қайд этилган қўлёзма ва миниатюра нусхаларини расман топширди. Улар Ўзбекистон Давлат тарих музейидан жой олади.

Фото: Ўзбекистон ТИВ.

Абдулазиз Камилов Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари Кенгашининг июнь ойида бўлиб ўтган мажлиси доирасидаги олий даражадаги икки томонлама учрашув давлатлараро муносабатларга ижобий динамика, янгича ўсиш суръатлари ва оҳанг берганлиги мамнуният билан эътироф этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Шу нуқтайи назардан 22 август куни икки давлат етакчи компания ва фирмалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форум иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун реал имкониятни яратиб беради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

XacDVy15108479325383_b

Мудофаа вазирлиги расмий сайтини ишга туширди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги очиқлик сари навбатдаги қадамни ташлаб, илк бор расмий сайтини ишга туширди.