Главная / Сиёсат / Ҳокимиятлар айрим ваколатларидан маҳрум қилинмоқда

Ҳокимиятлар айрим ваколатларидан маҳрум қилинмоқда

2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳокимиятлар) алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.


Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳокимиятлардан бошқа органларга ўтказилаётган вазифалар

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари)

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари) бериладиган субъект

Ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туман (Қувасой шаҳар) суғориш бўлимлари

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари

Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бериш

Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйиладиган ўзоқликда) аниқлаш

Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари

Биргаликда фойдаланиладиган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва сув истеъмол қилишга шартларни белгилаш

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туман (Қувасой шаҳар) суғориш бўлимлари

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш

туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномани бериш

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализациясини амалга оширишга лицензия бериш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти учун лицензия бериш

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари

Риэлторлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия бериш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари

Келгуси йилдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидагиларни назарда тутувчи функция ва ваколатлари чиқариб ташланади:

технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш;бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.