Главная / Жамият / Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рўйхатдан ўтказилди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рўйхатдан ўтказилди

9 март куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси расман рўйхатдан ўтказилди. Ушбу маълумотни ташкилот етакчиларидан бири Аъзам Фармонов «Газета.uz»га тасдиқлади.


Унинг айтишича, Адлия вазирлигининг нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисида 903-сон гувоҳномасини қўлга киритган ташкилот тез орада фаолияти юзасидан батафсил маълумот беради.

Human Rights Watch харқаро ташкилотининг собиқ юрист-консултанти ва Марказий Осиё бўйича вакили Стив Свердловнинг маълум қилишича, ташкилот уч уринишда расман рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлган. Шунингдек, ҳуқуқбон ушбу турдаги ташкилот 2003 йилдан бери илк марта рўйхатга олинганини айтди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Халқ орасида «Жаслиқ» номи билан танилган Қорақалпоғистонда жойлашган жазони ижро этиш муассасаси собиқ маҳкуми Аъзам Фармонов 11 йиллик тутқунликдан сўнг 2017 йили озодликка чиқарилганди. Инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси ҳисобланган Фармонов 2006 йилда товламачилик каби жиноятларни содир этишда айбли топилганди.

2018 йили озодликка чиққан журналист Дилмурод Саидов ҳамда Фармонов «Адолат тикланиши» ННТ давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилган, аммо уларнинг сўрови 2019 мартда рад қилинган. Шунингдек, ҳуқуқбон Аъзам Турғунов ҳам озодликка чиққандан сўнг, ўз фаолиятини давом эттириш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилган. Аммо унинг уриниши ҳозиргача натижасиз бўлмоқда.

Бундан аввал Адлия вазирлиги томонидан бош ваколатхонаси АҚШда жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти «Mehribonlik Korpusi» (Mercy Corps)нинг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилгани хабар қилинганди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

32WYtp15797774905708_b

Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Ўзбекистонда якунланиб бораётган ҳафта ҳудудларда аёл-ҳокимлар тайинлови билан эсда қоларли бўлди. Орадаги катта танаффусдан сўнг аёларни туманларга ҳоким этиб тайинлаш кенг тус олди. Янги аёл-ҳокимлар ким бўлган?