Главные новости
Главная / Жаҳон / Ирма тўфони Флоридада вайронагарчиликларга сабаб бўлди

Ирма тўфони Флоридада вайронагарчиликларга сабаб бўлди

«Ирма» тўфони Американинг Флорида штатида катта вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, тўфон сабабли 30 миллиондан зиёд киши турли даражада зарар кўрди. 6,3 миллион флоридаликни эвакуация қилиш талаб қилинса, уларнинг 114 минг нафари 500 та вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди.


Euronews маълумотларига кўра, якшанба куни кечқурун тўфон билан боғлиқ учта ўлим ҳодисаси қайд этилган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Флорида штатида йирик табиий офат режимини эълон қилиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. У штатни қайта тиклаш бўйича чораларни кучайтиришга буйруқ берди.

Аввалроқ «Ирма» Куба ва Кариб ҳавзасидаги бошқа оролларга жиддий зарар етказган эди. 1,2 миллион киши табиий офатдан жабр кўрди. Жумладан, Барбадосдаги қарийб барча бинолар вайрон бўлган, Пуэрто-Рико аҳолиси электр таъминотисиз қолган. Британия Виргин ороллари, Сен-Мартен, Сен-Бартелеми, Сент-Китс ва Невисда ҳам қатор вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Янги йил байрами

Янги йил 2018 Кушиклари

Янги йил – кейинги йилнинг биринчи куни, йилнинг сӯнгги кунга ӯтиш вақтида тақвимига мувофиқ кӯплаб …