Главные новости
Главная / Жамият / Иссиқкўл вилоятидаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Иссиқкўл вилоятидаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолёти шанба куни эрталаб 3 август куни Иссиқкўл вилоятидаги ЙТҲда жароҳатланган олти нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан уч болани Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.


Йўловчи микроавтобусининг енги автомобиль билан тўқнашуви натижасида 10 киши жароҳатланди. Микроавтобусда 11 киши — Ўзбекистондаги болалар рақс жамоаси иштирокчилари ва уларга ҳамроҳлик қилаётган катталар бўлган. Жабрланганлар Балиқч шаҳридаги ҳудудий шифохонага ётқизилган.

Қирғизистонлик шифокорлар томонидан 2006 йилда туғилган Игор Орлов 3 август куни операция қилинган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро ўрта даражадаги тан жароҳатлари олишган, дея ойдинлик киритди ФВВ.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ҳукумат 5 август куни Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази шифокорларини махсус рейс билан Томчи шаҳрига юборди. Ўзбекистон элчихонаси томонидан жабрланганларни самолёт бортига тезкор етказиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

5 август куни 8:00 да махсус самолёт жароҳатланганларни Тошкентга олиб келди. Улар Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди ҳамда уларга малакали шифокорлар томонидан зарурий муолажалар кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ шанба куни Қирғизистоннинг республика ва маҳаллий ҳокимият органллари, тиббиёт муассасалари вакилларига Ўзбекистон фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳамда Томчи шаҳар аэропортига Ўзбекистон самолётини учиши ва қайтиши масалаларини ҳал қилингани учун миннатдорчилик билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

akti

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда …