Главная / Жаҳон / ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди

ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди

Дунёда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши пандемик характерга эга бўлди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.


«Яқин кунларда ва ҳафталарда биз касалликка чалиниш, ўлим ҳолатлари ва тааллуқли мамлакатлар сонининг ортишини кутаяпмиз», — деди у.

Пандемия деб инфекцион касалликларнинг бутун мамлакат, қўшни давлатлар ва баъзида дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқалишини ифода этувчи ноодатий кучли эпидемияга айтилади.

Бугунги кунда дунё миқёсида янги турдаги коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 114 та давлатда 118 минг нафардан ошди. ЖССТ маълумотларига кўра, 4291 нафар бемор вафот этган.

Ўзбекистон коронавирус аниқланмаган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.

ЖССТ сайтида коронавирус бўйича аҳоли учун тавсиялар, тез-тез бериладиган саволларга жавоблар ва бошқа маълумотлар жойлаштирилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

iKSjSC15838125616984_b

Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 12 фоизга оширди

Нефть нархи тушиб кетгани ортидан молия тизими барқарорлиги учун хатарлар кучайгани муносабати билан Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 9,25 фоиздан 12 фоизга қадар оширди.