Главная / Спорт / Жанубий Корея терма жамоаси боши берк кўчада

Жанубий Корея терма жамоаси боши берк кўчада

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз — Жанубий Корея терма жамоаси боши берк кўчага кириб қолган. Бош мураббий Ули Штиликенинг истеъфога чиқарилиши ортидан ҳали-ҳамон терма жамоа сари отилаётган танқид тошлари тўхтамаяпти.

5 сентябр куни Тошкентда терма жамоамизга қарши ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши таъкидланаяпти. Бунинг учун Ўзбекистон 5 сентябрга қадар оралиқда ўтадиган Хитойга қарши сафар ўйинида мағлуб бўлмаслиги шарт бўлиб қолади. Куни кеча Жанубий Кореянинг етакчи газеталаридан саналган “Ҳанкук Илбо” нашри: “Гуруҳда 3-ўринда қолиб кетишимиз эҳтимоли бизни нариги гуруҳга назар солишга ундайди. 1-дан 3-ўрингача бўлган барча жамоалар биз учун юмшоқ қилиб айтганда “қутурган шердан хавфлироқ”. Биз эса Ўзбекистоннинг Хитой сафарида қоқилишига умид қиламиз”, деб ёзади.

Қатарга қарши учрашувда корейсларнинг “юраги” саналган “Тоттенҳем” (Англия) аъзоси Сон Хеунг Мин жароҳат олганлигидан хабарингиз бор. Футболчи Қатар билан ўйинда ўнг қўлининг тирсак қисмидан жароҳат олган эди. 16 июнь куни Сон Сеулдаги касалхоналарнинг бирида операциядан чиқди. Шифокорлар унинг 8 ҳафтагача гипсда юриши лозимлигини айтишган. Катта эҳтимол билан ушбу футболчи Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин. Акс ҳолатда ҳам унинг сўнгги ўйинларга юқори формада кела олмаслиги ойдинлашяпти.

Шунингдек, Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи ким бўлиши ҳам ҳозирча очиқ турибди. Кўпчилик ушбу ўринга терма жамоани 2010 йилги Жаҳон чемпионатига олиб борган Хо Жонг Му номзодини лойиқ кўраётган эди. Лекин ҳозирда Корея Футбол Ассоциацияси вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган 62 ёшли Хо Жонг Му бу хабарларни инкор этди. Жанубий Кореянинг етакчи мураббийларидан саналган Хонг Мюн Бо номзоди ҳам ўрганилмоқда. Лекин ҳозирча ушбу мураббий бу хабарга муносабат билдирмаган. Корейс футболидаги кўпчилик мураббийлар ушбу қалтис вазиятда терма жамоани қабул қилиб олишни исташмаяпти. Яқин кунларда корейслар янги бош мураббий номини эълон қилишлари кутилмоқда.

Отабек Йўлдошев,
Жанубий Корея, Сеул


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди