Главная / Жамият / Жиззахда аттракционнинг синиб тушиши оқибатида бир қиз вафот этди

Жиззахда аттракционнинг синиб тушиши оқибатида бир қиз вафот этди

28 июнь куни тахминан 13:30 да Жиззахдаги «Истиқлол» болалар боғида аттракционнинг синиб, қулаб тушиши натижасида 1999 йилда туғилган қиз ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz”га.


“Учар ликопча” аттракциони тутқичи синиб, ҳаракатланувчи механизм қисми одамлари билан етти метрлик баландликдан ерга қулаган. Унда саккиз киши бўлган (видео).

Ҳалок бўлган қиз Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Сўлоқли» маҳалласида истиқомат қилган.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, аттракцион 2019 йилда хусусий истироҳат боғида фойдаланишга топширилган.

Жиззах вилояти ИИБ Тергов департаменти томонидан 28 июнь куни Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти прокуратураси тергов устидан назорат ўрнатди.

Май ойида Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати боғ ҳолати тўғрисида танқидий материал эълон қилган, унда аттракционларнинг сифатсиз экани, бахтсиз ҳодиса содир бўлиши мумкинлиги тилга олинган эди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида