Главная / Спорт / Жозе Моуриньо: Ёмон тақвимга қарамай, йигитлар чарчаганга ўхшамадилар

Жозе Моуриньо: Ёмон тақвимга қарамай, йигитлар чарчаганга ўхшамадилар

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Эвертон»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бугун барча ишни юқори даражада бажардик. Биз жуда яхши ўйнадик. Ёмон тақвимга қарамай, йигитлар чарчаганга ўхшамадилар.

«Эвертон» 5-8 дақиқа давомида ўйинни ўз назоратига олди, лекин қолган вақт давомида ўйинни биз бошқардик. Лукаку йўқлиги боис ўз ўйинимизни ўзгартиришга тўғри келди. Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим.

Лингард? Ёш иқтидорли ўйинчи бўлиш — бошқа масала, яхши футболчи бўлиш — бутунлай бошқа иш. Баъзилар ушбу босқичдан ўта олишмайди. Улар “ижойиб иқтидор эгалари” тоифасидан “оддий ўйинчи” тоифасига ўтишади. Лингард ҳозир ўтиш босқичида. У барқарор ўйин кўрсатмоқда, ўйинни яхши тушунмоқда. У тўғри йўлдан бормоқда.

Трансферлар? Бу борада ҳеч нарса билмайман. Ҳозирда муаммоларимиз бор. 2-3 ҳафтадан кейин ўзимизга келиб оламиз ва енгил тин оламиз. Таркибни ҳозир кучайтира оламизми ёки ёзгача кутамизми? Ҳеч нарса дея олмайман», – деди Моуриньо.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди