Главная / Спорт / Жозе Моуриньо: Ҳаммаси тугади

Жозе Моуриньо: Ҳаммаси тугади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббий Жозе Моуриньо “Манчестер Сити”дан учралган мағлубият (1:2) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


“Ҳакам Майкла Оливерга ачинаман, чунки у жуда яхши ўйинни бошқарди, лекин афсуски жуда катта хатога йўл қўйди.

“Манчестер Сити” тоза ғалаба қозонди дейишим мумкин, аммо Эррерага қарши қўполликни қандай тушуниш мумкин?

Агар ҳакам пенальти белгилаганда ҳисоби 2:2 кўринишига келарди. Майкл омадсиз ҳакам, чунки у тоза пенальтини кўрмасликка олди. Ўша вазиятда 100 фоизлик пенальти бор эди.

Чемпионлик учун кураш тугадими? Ҳа, ҳаммаси тугади. “Манчестер Сити” – жуда яхши жамоа, нимага деганда уларни футбол илоҳлари (ҳакам) қўллаб туришади”, – дейди Моуриньо.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди