Главные новости
Главная / Технологиялар / Kamolot Qurultoyi делегатлари Artel заводларига ташриф буюришди

Kamolot Qurultoyi делегатлари Artel заводларига ташриф буюришди

29 июл куни 75дан ортиқ бўлган Kamolot Qurultoyi делегатлари Artel компаниясининг заводларига ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.


Қурултой Kamolot ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган делегат ҳамда қатнашчилар иштирок этишди. Бўлиб ўтаётган қурултой белгиланадиган истиқболли режалар, устувор мақсадлар ёшлар учун янги имкониятлар пойдеворидир.

Ташриф чоғида Kamolot Qurultoyi иштирокчиларига Artel компаниясининг заводларидаги иш жараёни яққол кўрсатиб берилди. Корхонанинг мутасадди ходимлари томонидан музлатгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш заводлари бўйлаб экскурсия ҳам амалга оширилди. Ташриф буюрган делегатлар маиший техника ишлаб чиқарувчи корхонанинг иш фаолияти билан танишдилар ва ишлаб чиқариш жараёнларига гувоҳ бўлдилар.

Kamolot Qurultoyi делегатлари хизмат кўрсатиш ва ягона маълумот марказларининг фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари Республикамизнинг турли вилоятларига ва экспорт мамлакатларига жўнатиладиган товарларнинг логистика марказига ҳам ташриф буюрдилар.

Экскурсия охирида, барча меҳмонларга хотира учун совғалари тақдим этилди.

Ўз навбатида, Kamolot Qurultoyi делегация иштирокчилари томонидан Artel компаниясига ташаккурнома ва китоблар тўплами топширилди.

Барча делегатлар берилган маълумотлардан мамнун қолишганини ва Artel компаниясининг ишлаб чиқариш кўлами катта таассурот қолдирганини таъкидлаб ўтишди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

screenshot-2017-11-28-mazmun-uz-%d1%81%d1%82%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%86%d0%b0-21

Beeline Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида сигнал ва мобил Интернет сифатини яхшилади

Энг йирик алоқа оператори Beeline 3G тармоғи ҳажми ва қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради. Қорақалпоғистон …