Главная / Иқтисодиёт / Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари якунига етди

Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари якунига етди

Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари якунига етди, дея хабар қилди «Народное слово» нашри.


Электрлаштирилган темир йўлнинг узунлиги 325 километрни ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 327,6 млн АҚШ доллари бўлиб, унинг 160 млн доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кредити, 167,4 млн доллари эса «Ўзбекистон темир йўллари» маблағи ҳисобидан амалга оширилди.

Тепловозларнинг электровозларга алмаштирилиши йўловчи ва юкларни ташишда транспорт харажатларининг учдан бир қисмга қисқартиши кутилмоқда. Ҳаракатланиш тезлиги ошиб, темир йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти кўтарилади.

Лойиҳани амалга оширишда Германиянинг DB Engineering&Consulting GmbH компанияси техник назоратни амалга оширди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8mr9db15159965791790_b

Якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсата олмайди

Жисмоний шахслар 2018 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб такси хизматларини кўрсата олмайди.