Главная / Жамият / Қаршида EVOS филиали очилди

Қаршида EVOS филиали очилди

Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасидаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини бугун ҳар қачонгидан-да гавжум. Ушбу қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар аҳли ҳамда унинг меҳмонлари нозиктаъб инсонларнинг севимли брендига айланган EVOS’нинг янги филиалига тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун келишган.


Барчанинг кўзида мамнуният, қалбида қувонч, юзида табассум. Болажонларни айтмайсизми? Ширинлигу музқаймоқ сайли, айниқса, улар учун мароқли бўлди.
19 сентябрь, соат 17:00. Тантанали маросим бошланди. Махсус тасмалар кесилиб, EVOS’нинг ушбу шаҳардаги иккинчи филиали очилди. Байрамона тадбир қизигандан қизимоқда. Янги филиалнинг очилиш маросимига келганлар ажойиб томошалар, дастурлар, ўйинлар, совғалар ва сюрпризлардан баҳраманд бўлмоқда.

Ниҳоят, тантанали маросимнинг ваъда қилинган қисми бошланди. Мижозлар ва меҳмонлар кўз ўнгида махсус бир метрли баҳайбат шаурма ҳозирланмоқда. Тадбир иштирокчилари албатта ундан татиб кўришади ва бу санъат асарига ўзларининг ҳаққоний баҳосини берадилар.

Бир томонда «лавашхўрлар”нинг лавашни ким тез ейиш бўйича мусобақаси қизғин тус олди. Уларнинг лаваш ейишини кўрган ҳар бир инсоннинг иштаҳаси очилиб кетиши аниқ.

Умуман олганда, шу куни EVOS филиалининг очилиш маросимига келганлар асло зерикиб қолгани йўқ. Улар эътиборига қизиқарли шоу дастурлар, санъат усталарининг чиқишлари намойиш этилди. Омади чопган меҳмонлар турли совға ва сюрпризларга эга бўлди. Болалар қувончига қувонч қўшилди.

Шундай қилиб, Қарши шаҳри яна бир EVOS филиалига эга бўлди. Бу ерда ҳам меҳмонларимиз мазали егуликларимиздан тамадди қилишлари баробарида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Қарши марказидаги иккинчи филиал ҳам тез фурсатда шаҳар аҳли ва меҳмонлари қалбидан жой олади ва уларнинг доимий келадиган манзилига айланади.

EVOS’га келинг, азиз меҳмонимиз бўлинг!

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

peTUZl15081307145232_b

Ёшлар иттифоқи ходимлари пойтахтда прописка олишлари мумкин

Ёшлар иттифоқи ходимлари ишлаш даврида Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин.