Главная / Жамият / Кекса аёлни уриб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

Кекса аёлни уриб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди 73 ёшли Надежда Кутянинани ўлгунича калтаклаган 32 ёшли Шариф Отабоевни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди сайтида хабар қилинди.


Ҳужжатда қайд этилишича, ҳодиса 21 сентябрь куни Намангандаги «Фаворит» кафеси яқинида содир бўлган. Судья Азамат Ғаффоровнинг сўзларига кўра, судланувчи шу куни 00:45 да тунги барда спиртли ичимликлар ичган.

«Ташқарига чиққанидан сўнг енгил табиатли аёллар билан кўнгилхушлик қилиш хоҳиши бўлган ҳамда ана шу жойда ошхона, клуб орқасидаги ҳожатхонада ишлаётган Кутянова Надеждадан енгил табиатли аёллар бор-йўқлигини сўраган. Шунда у аёлнинг бундай ишлар билан шуғулланма, уйингга кет, деган гапи унга ёқмаган. Ичкилик таъсирида бўлгани учун аёлнинг боши ва танасининг бошқа қисмларига тош, оёқ-қўллари билан уриб, кийимларини йиртиб ташлаб, қасддан ўта шафқатсизлик билан ўлдирган», — деди судья Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурига.

Суд қарорида қайд этилишича, эркак аёлни кафе яқинида урганидан сўнг уни қурилиши битмаган биногача судраб бориб, йўл бўйлаб ҳам унга зарбалар берган. Сўнгра Отабоев Надежда Кутянинанинг бошига бошига ғишт билан 11 марта, танасининг бошқа қисмларига яна бир нечта зарбалар берган. Аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Шариф Отабоев. Фото: Sevimli TV

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Судланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди. У ўз ҳаракатларини Надежда Кутяновадан қаерда қизлар билан дам олиш мумкинлигини сўраганда у: «Бориб онанг билан дам ол», — дея жавоб бергани билан изоҳлади. «Жаҳлим чиқди… Уни ўлдириш мақсадим йўқ эди», — деди у.

Суд Шариф Отабоевни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» ва «л» бандларида (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; ўта шафқатсизлик билан; безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

2018 йил октябрида Шариф Отабоевга ўғирлик содир этгани учун 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Судланувчи жазони ўташ даврида янги жиноят (қотиллик) содир этгани сабабли янги ҳукм бўйича жазога (19 йил) жазонинг ўталмаган қисми ҳам қўшилди. Натижада узил-кесил 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида