Главная / Жамият / Келгуси ўқув йилидан ягона мактаб либоси жорий этилади

Келгуси ўқув йилидан ягона мактаб либоси жорий этилади

Келгуси ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда ягона мактаб либосини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.


Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича йиғилишда ягона мактаб либосини жорий этиш таклифини илгари сурди. У ўқувчилар бир-бирига кийимига қараб баҳо бериши ва шу сабабли келишмовчиликлар юзага чиқишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлаган.

Улуғбек Иноятов Ўзбекистон мактаб либослари мавжудлиги, ҳар бир мактаб ота-оналар билан ҳамкорликда ўз униформасини ишлаб чиққани, бироқ либосларнинг хориждан импорт қилингани ёки ўқувчи саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи материаллардан тайёрлангани каби ҳолатлар учраганини маълум қилди.

«Энг камида 8−10 моделдан таркиб топган, ўз матоларимиздан ўз дизайнимиз асосида ўзимизда тайёрланган мактаб либосларига ўтамиз. Келгуси ўқув йилигача биз „Ўзбекенгилсаноат“ билан ҳамкорликда ота-оналар ва экспертлар фикрини инобатга олган ҳолда янги формаларни тайёрлаймиз», — деди вазир.

У мазкур мактаб либослари кенг жамоатчиликка намойиш қилинади. Ҳозирча янги либослар қанча туриши номаълум, аммо ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида қийматининг ярми миқдоридаги дастлабки тўлов билан кредитга бериш имконияти тақдим этилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

u75Ezp15059984899610_b

Қор қоплони яшайдиган ҳудудларни сақлаш бўйича лойиҳа ишга тушди

2017−2022 йилларда Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғларининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмида қор қоплони ландшафтларини сақлаш бўйича лойиҳа ишга тушди.