Главная / Жамият / Қирғизистон билан чегарадаги Косонсой пости қайта очилди

Қирғизистон билан чегарадаги Косонсой пости қайта очилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги «Косонсой» чегара-божхона пости фаолияти қайта тикланди, деб хабар қилди ЎзА.


Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар, журналистлар, шунингдек, Олабуқа райони ҳокими ўринбосари бошчилигида ташриф буюрган қирғизистонлик меҳмонлар иштирок этди.

Меҳмонлар чегара постида ўзбекона меҳмондўстлик удумларига биноан карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.

Маросимда ўзбек ва қирғиз халқларининг тарихи умумий, маданий ва диний қадриятлари муштарак, анъана ва урф-одатлари ўхшаш экани, халқлар ўртасидаги қадимий дўстлик, қардошлик ва аҳил қўшничилик муносабатлари кейинги вақтларда янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

«Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5 сентябрь куни Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Президент Алмазбек Атамбоев билан учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлади, — деди Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Йўлдошев. — Энг муҳими, халқларимиз ўртасидаги миллий муносабатларда азалий дўстона меҳр-оқибат, ўзаро хайрихоҳлик, ишонч ва самимият яна ўз ўзанини топди».

«Мен Қирғизистоннинг Олабуқа туманида туғилганман, — дейди Косонсой туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси М.Режаббоева. — 2000 йилда бу ерга келин бўлиб тушдим. Ўтган йиллар мобайнида қариндош-уруғларимиз билан борди-келди қилиш чегарадаги муаммолар туфайли бироз қийинлашиб қолган эди. Президентимизнинг яқинда Қирғизистонга давлат ташрифидан сўнг ҳар икки томондаги жигарбандларни қийнаётган бу муаммога барҳам берилди. Халқларимизни янада яқинлаштириш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар учун давлатимиз раҳбаридан беҳад миннатдормиз».

«Тўрт жияним Косонсой туманига турмушга чиққан, — дейди Олабуқа райони Оқсоқоллар кенгаши раиси М.Саматқулов. — Улар билан кейинги бир неча йил мобайнида борди-келди қилолмай келдик. Бироқ халқларимиз ўртасидаги азалий қардошлик ришталари сира узилмаган. Ишонамиз, бундан кейин ҳам янада мустаҳкамланиб бораверади. Шундай тарихий кун барчамизга муборак бўлсин!»

Вилоят санъаткорлари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг ўзбек, қирғиз ва бошқа миллатлар куй-қўшиқлари, рақсларидан тузилган концерт дастури намойиш этилди.

Аввалроқ 6 сентябрдан ўзбек-қирғиз чегарасидаги «Дўстлик» чегара-ўтказиш пункти қайта очилгани хабар қилинган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

peTUZl15081307145232_b

Ёшлар иттифоқи ходимлари пойтахтда прописка олишлари мумкин

Ёшлар иттифоқи ходимлари ишлаш даврида Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин.