Главная / Жаҳон / Коронавирус жаҳон озиқ-овқат нархларига қандай таъсир қилди?

Коронавирус жаҳон озиқ-овқат нархларига қандай таъсир қилди?

Февраль ойида ўсимлик мойларининг экспорт нархлари кескин тушиб кетиб, жаҳон озиқ-овқат нархларининг пасайишига сабаб бўлди, дея хабар қилди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) матбуот хизмати. Қисман коронавируснинг тарқалиши ортидан глобал талаб камайиб, кейинги тўрт ой ичида илк бор озиқ-овқат нархлари жаҳон бозорида арзонлади.


Ҳар ойда кузатилиб бориладиган ФАОнинг халқаро озиқ-овқат нархлари индекси февраль ойидада ўртача 180.5 пунктни ташкил этди. Ушбу рақам ўтган ойга нисбатан 1.0 фоизга тушган бўлсада, ўтган йилги кўрсатгичдан 8.1 фоизга баланддир.

ФАО ўсимлик ёғи индекси февраль ойида январь ойига нисбатан 10.3 фоизга пасайди. Бунинг асосий омиллари бўлиб халқаро пальма ёғи нархларининг тушиб кетиши, Малайзияда кутилганданда ортиқ маҳсулот таклифини ошгани, Ҳиндистонда импортга бўлган талабнинг вақтинчалик камайгани ҳамда коронавирус (КОВИД-19) хавфининг ортиши хизмат қилди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

ФАО дон маҳсулотлари индекси ҳам февраль ойида 0.9 фоизга пасайди. Буғдой нархлари яхши таъминланган бозорни акс эттирган ҳолда бироз тушган бўлса, кутилаётган глобал иқтисодиётнинг кучсизланиши эса чорвачилик озуқаси секторида талабнинг пасайиши ортидан маккажўхори нархларини пасайтирди. Узоқ Шарқ ва Шарқий Африка харидорларининг кучли талабини акс эттирган гуручнинг халқаро нархи, аксинча, ўсди.

ФАО гўшт маҳсулотлари индекси Хитойдаги импортнинг камайиши ҳамда портлардаги каргонинг ушланиб қолишлари сабабли январь ойига нисбатан 2.0 фоизга камайди. Янги Зеландиядаги қурғоқчилик натижасида сўйиш қўй гўшти нархини пасайишига янада кўпроқ таъсир кўрсатди, шу билан бирга парранда гўшти нархларига Осиё давлатларида импортнинг пасайиши таъсир кўрсатди.

ФАО сут маҳсулотлари индекси 4.6 фоизга ошди. Бу қисман Австралияда сут ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ бўлган пишлоқ нархининг кўтарилиши ортидан рўй берди. Сут кукунлари, аксинча, дунёда сут кукуни импорти бўйича биринчи ўринда бўлган Хитойдаги логистика муаммолари ортидан пасайди.

ФАО шакар нархи индекси Ҳиндистонда ва Таиландда ишлаб чиқаришни пасайиши истиқболлари ва кучли глобал импорт талаби сабабли 4.5 фоизга кўтарилди.

Жаҳон дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари қайта кўриб чиқилди

ФАО, шунингдек, Ғарбий Африка ва Украинада маккажўхори ҳосилининг кўпайиши сабабли 2019 йилдаги жаҳон дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳисоб-китобларини 2 миллиард 719 миллион тоннагача ошган янги дон маҳсулотлари ва талаблар тўғрисида қисқача маълумотини нашр этди.

Ушбу маълумотга кўра 2020 йилда дунёда буғдой етиштириш 763 миллион тоннани ташкил этади, бу 2019 йилдаги рекорд даражага яқин ва 2020 йилда Аргентина, Бразилия ва Жанубий Африкада қўпол дон етиштириш кучли бўлишини кўрсатади.

Дунё бўйича дон истеъмоли 2019/20 йилда рекорд даражадаги 2 миллиард 721 миллион тоннага етиши тахмин қилинмоқда, бу озиқ-овқат, озуқа ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада ўсиши билан боғлиқ.

ФАО 2020 йилги мавсум охирига келиб дон захиралари прогнозини қарийб 866 миллион тоннагача оширди, натижада дон истеъмол қилиш дунё миқёсида 30,9 фоизни ташкил этади.

ФАО шунингдек, 2019/20-йилларда дон маҳсулотларининг жаҳон савдоси 2,3 фоизга ўсиб, 420 миллион тоннагача етишини тахмин қилмоқда, бу рекорд даражадаги иккинчи энг юқори кўрсаткич бўлиб, буғдой етказиб беришнинг ўсиши кутилганидан ҳам кўп миқдорини ташкил этади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

iKSjSC15838125616984_b

Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 12 фоизга оширди

Нефть нархи тушиб кетгани ортидан молия тизими барқарорлиги учун хатарлар кучайгани муносабати билан Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 9,25 фоиздан 12 фоизга қадар оширди.