Главная / Спорт / Ла лига. Реал пешқадамлардан бирини мағлуб этди

Ла лига. Реал пешқадамлардан бирини мағлуб этди

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида “Реал” сафарда қийин кечиши кутилган ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижа қайд этиб турган “Реал Сосьедад” мавсумда илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ўйиннинг 19-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Серхио Рамос жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлганида, Майораль ўша жойда пайдо бўлди ва дарвозани ишғол қилди.

Орадан 10-дақиқа ўтиб басклар ҳисобни тенглаштиришди. Одриосола ўнг қанотдан ҳаволатиб етказиб берган узатмани Кевин Родригес урга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп Наваснинг қўллари орқали узоқ бурчакка бориб тушди.

Орадан кўп ўтмасдан сан-себастьянликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, аммо бу иш Зидан шогирдларига насиб этди.  “Сосьедад” ўзининг биринчи голи каби комбинация ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Ильяраменди жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. “Реал” ўша заҳоти қарши ҳужум ташкил қилиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Майораль бир ҳимоячини алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Родригес тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Бутун ўйин давомида кўринмаган Бэйл баҳснинг 61-дақиқасида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иско узоқ масофадан ажойиб узатма билан уэльслик футболчини олдинга бошлади. Гарет тезликда ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва посбонни доғда қолдирди.

Ушбу ғалабадан кейин “Реал” ўз очколарини 8тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 4-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 19 Майораль, 1:1 – 28 Родригес, 1:2 – 36, автогол Родригес, 1:3 – 61 Бэйл.
Реал Сосьедад – Рульи, Родригес, Льоренте, Элустондо, Одриосола, Сурутуса, Прието (Хуанми, 69), Каналес (Вела, 57), Ильярраменди, Янузай (Агиррече, 77), Виллиан Жозе.
Реал Мадрид – Навас, Тео (Начо, 90), Варан, Карвахаль, Рамос, Иско, Модрич, Асенсио (Себальос, 86), Каземиро, Бэйл, Майораль (Васкес, 75).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (36), Асенсио (38), Ильярраменди (42), Янузай (45), Каземиро (64).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди