Главная / Технологиялар / MUIC қошида Блокчейн технологиялар бўйича ваколатли марказ ташкил этилади

MUIC қошида Блокчейн технологиялар бўйича ваколатли марказ ташкил этилади

Mirzo Ulugbek Innovation Center инновацион маркази қошида Тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялар бўйича ваколатли марказ ташкил этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 19 февралдаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.


Марказни очишдан мақсад — блокчейн технологиялар имкониятларидан фойдаланиш учун шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва мазкур технологияни ўзлаштириш учун миллий дастурчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

АКТ вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда маҳкамаларга 1 июнга қадар марказни ташкил этиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Блокчейн (blockchain, «блоклар занжири») — бир-бири билан интернет орқали уланган кўплаб компьютерларда бир вақтда сақланувчи маълумотлар базаси ҳисобланади. Технология муҳим маълумотлар, масалан электрон транзакциялар ва юридик ҳужжатларни сақлаш учун яратилган. Блокчейннинг асоси сифати — марказлашмагани.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

GqaYnL15119620588453_b

Интернетдаги миллий контент ривожлантирилади

2022 йилгача интернетда миллий контентни ривожлантириш дастури ОТМларнинг таълимий онлайн-манбалари, рефератлар ва илмий ишлар банкини яратиш орқали кўчирмакашликка қарши курашиш кабиларни ўз ичига олади.