Главная / Сиёсат / Маданият вазирлиги раҳбарияти ўзгарди

Маданият вазирлиги раҳбарияти ўзгарди

Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон Маданият вазирлигига раҳбар бўлди, деб хабар қилди «Газета.uz”нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. У мазкур лавозимга февраль ойидан буён вазирликни бошқариб келаётган Маҳмуд Муродов ўрнига тайинланди.


Бахтиёр Сайфуллаев 2012 йилдан буён Маннон Уйғур номидаги Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Бунга қадар — 2005 йилдан — маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Маҳмуд Муродов Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри директорлигига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 8 августдаги қарори билан маданият вазири бир вақтнинг ўзида Давлат консерваторияси ректори ҳам ҳисобланилади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Минхожиддин Хожиматов ўрнига эса хонанда Озодбек Назарбеков тайинланди. У бунга қадар қисқа муддат «Ёшлар» телерадиоканали раҳбари лавозимида фаолият кўрсатди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QcvBgD15162940082304_b

Президент Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.