Главная / Жамият / Мажбурий ижро бюроси томонидан қанча миқдорда пул ундирилгани ҳақида маълумот берилди

Мажбурий ижро бюроси томонидан қанча миқдорда пул ундирилгани ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.


Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш ва кучайтириш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Бюрога юклатилган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида электр ва табиий газ ҳисобга олиш ускуналаридаги кўрсаткичларни кўрикдан ўтказиш ва электрон кузатиш имконини берувчи «Инспекторлар фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш» дастурининг веб ва мобил (андроид) иловалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди;

— давлат инспекторларининг кунлик кўрик (обход) йўналишини GPS хизмати орқали ҳаритада белгилаш, кузатиш ва тизимнинг маълумотлар базасига киритилган объектларни кўрсатиш каби қулайликлар яратилди;

— хатланган мол-мулкларни электрон онлайн аукционларда реализация қилиш учун «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасини яратилиб, онлайн-аукционлар ўтказиш йўлга қўйилди (Маълумот учун 01.07.2018 й. ҳолатида 78,3 млрд. сўмга баҳоланган 1052 та мол-мулк 89,4 млрд. сўмга (11,1 млрд. сўмга қиммат) сотилди);

— Бюро ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКда электрон рақамли имзоларни рўйхатдан ўтказиш маркази ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди;

— суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирилган тартибда назорат олиб боришини таъминлайдиган”MIB Ijro” дастури ишлаб чиқилди.

Энергия ресурлари учун тўловларни ундириш мақсадида:

— 1 трлн. 119,1 млрд. сўм қарзи бўлган 113 539 та юридик шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномалари қўйилди, судларга 37 522 та даъво аризалари киритилди, 7408 та мажбурий кўрсатмалар ва жамоат таъсир чораларини кўриш ҳақида 7742 та тақдимномалар киритилди;

— ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширмаган ва тармоққа ноқонуний уланган 149 812 нафар истеъмолчилар, шу жумладан 14 403 та юридик шахслар электр ва газ тармоқларидан узилди.

Энергия ресурслари учун тўловни ундириш юзасидан кўрилган чоралар натижасида 8 трлн. 771 млрд. сўм (ўсиш 48%) ундирилди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида